2016 йилнинг биринчи чорагида Apple iPhone 6 ва iPhone 6s смартфонларини ишлаб чиқаришни 30 фоизга қисқартиради. Бу ҳақда Япониянинг Nikkei Asian Review нашри маълумотига таяниб, «РБК» хабар беради.
Дастлаб компания янгиланган моделлар ишлаб чиқарилишини олтинчи авлоднинг аввалги моделлари даражасида сақлаб қолишни режалаштирган эди. Бироқ бу қарор чакана савдодаги сотув ҳажмининг тушиб кетиши натижасида дўконларда моделнинг кўп миқдорда тўпланиб қолиши туфайли қайтадан кўриб чиқилди.
Apple ишлаб чиқаришнинг қисқартирилиши уларни сотилиб кетишига имконият беради деб ҳисобламоқда.
Nikkei нашрининг таъкидлашича, компаниянинг мазкур қарори дисплей етказиб берувчи Japan Displey, Sharp ва LGDispley, шунингдек, Sony, TDK, Alps Electric ва Kyocera компаниялари фаолиятига салбий таъсир қилиши мумкин.
Изоҳ (0)