Токио полицияси Саудия Арабистони ва Эрон элчихоналари жойлашган ҳудудлардаги хавфсизлик чораларини кучайтиради. Бу ушбу давлатлар ўртасидаги алоқаларнинг кескинлашуви билан боғлиқ, деб хабар беради «ТАСС».
5 январь, сешанбадан Теҳрон ва Ар-Риёднинг дипломатик ваколатхоналари жойлашган Минато ҳудудида патруль хизмати кучайтирилди. Бундан ташқари, Саудия Арабистони ва Эрон билан боғлиқ компания ва ташкилотлар офисларидаги қўриқчилар сони оширилган.
Токио полицияси, шунингдек, Яқин Шарқ давлатлари элчихоналари билан доимий алоқада бўлиб, улар билан ахборот алмашмоқда.
Изоҳ (0)