2016 йилда ўз рейтингини янгилаган биринчи бокс ташкилоти Халқаро бокс федерацияси (IBF) бўлди. Унинг янги рейтинги 2015 йил декабрдагидан бир мунча фарқ қилади, деб хабар беради «Сегодня.ua».
Асосий ўзгариш рейтингдан ўта оғир вазндаги боксчи Тайсон Фюри жой олмади. У мажбурий ҳимоядан бош тортганлиги учун чемпионлик камаридан маҳрум этилди.
Аввал рейтингда учинчи ўринни эгаллаган Владимир Кличко ҳам бу сафар ундан четлатилди. Ҳозирда учинчи ўринни унинг бўлажак рақиби Вячеслав Глазков эгаллади.
11-ўриндан икки йиллик танаффусдан сўнг боксга қайтган ва учта ғолибликни қўлга киритган финляндиялик Роберт Хелениус жой олди. Шунингдек, рейтингга Александр Устинов ҳам киритилди. У 2015 йилнинг иккинчи ярмида уч марта ғалаба қозониб, WBA International унвонини қўлга киритди.
Изоҳ (0)