Қирғизистоннинг Бишкек шаҳрида яшовчи аёл боласини квартирага алмашди. Бу ҳақда Бишкек ИИББ матбуот хизмати маълумотига таяниб, K-News хабар беради.
Бошқарманинг маълум қилишича, 2009 йилнинг апрелида пойтахт туғуруқхоналаридан бирига 37 ёшли аёл жойлаштирилган.
«Аёл ўғил фарзандни дунёга келтиргандан сўнг, унга туғуруқхонадан рухсат берилган. Бироқ кейинчалик маълум бўлишича, хусусий шифохона шифокорлари 74 ёшли фуқаро билан келишиб, янги туғилган болани унинг рафиқаси, фарзанд кўра олмайдиган 48 ёшли аёлга расмийлаштириб берган. Кейин ҳудудий ФҲДЁ бўлинмаси боланинг туғилганлиги ҳақидаги гувоҳномасига 74 ёшли эркакни унинг отаси сифатида қайд этган», — дейилади милиция хабарида.
Болани олган фуқаролар унинг ҳақиқий онасига пойтахтдаги квартирани расмийлаштириб берган. Аёл эса, ўз навбатида, уни сотиб, чет элга кетган.
Ҳозирги пайтда боланинг онасини қидириш ишлари олиб борилмоқда ва жиноятга алоқадор шахсларга нисбатан жиноий иш қўзғатиш масаласи ҳал этилмоқда.
Изоҳ (0)