Испаниянинг «Барселона» клубининг собиқ ярим ҳимоячиси, айни вақтда эса Қатарнинг «Ас-Садд» жамоасида тўп сураётган Хави Эрнандес фарзандли бўлди. Бу ҳақда «Stadion.uz» хабар қилмоқда.
Маълум қилинишича, чақалоқ Қатар пойтахти Доҳада туғилди ва қизчага Осиё деб исм қўйилди. Бу Хави Эрнандес ва унинг турмуш ўртоғи Нурия Куниллеранинг биринчи фарзанди ҳисобланади.Эслатиб ўтамиз, Хави 2015 йилнинг июнь ойида Қатар клуби билан 3 йиллик шартнома имзолаган.
Изоҳ (0)