Ҳиндистон 2015 йилда мобил алоқадан фойдаланувчилар сони бир миллиарддан ортиқ бўлган мамлакатлар қаторида Хитойдан кейинги иккинчи ўринга чиқди. Бу ҳақда Алоқа ва коммуникациялар вазири Рави Шанкар Прасад маълумотига таяниб, «ТАСС» хабар беради.
«Ҳиндистонда мобил алоқадан фойдаланувчилар сони октябрь ойидаёқ бир миллиарддан ошиб, 2015 йилнинг охирига келиб, уларнинг сони 1,1 миллиардга етди. Натижада мамлакат ушбу кўрсаткич бўйича Хитойдан кейинги ўринга (1,3 миллиард) чиқди. Мамлакат саноатидаги мазкур ютуқ фахр туйғусини уйғотади», — деди вазир.
Унинг таъкидлашича, Ҳиндистон мобил телефонлар бозоридаги бу каби кучли ўсишга мамлакатдаги 12 асосий операторнинг ўз харажатларини кескин қисқартириб, хизматлар нархини пасайтириши сабаб бўлган. Операторлар томонидан кўрсатилаётган хизматлар бугунги кунда дунё бўйича энг арзонларидан бири ҳисобланади.
Изоҳ (0)