Россия пойтахти Москвада Кремлда истиқомат қиламан деб, ичкарига кирмоқчи бўлган Хитой фуқароси қўлга олинди. Бу ҳақда ҳуқуқ-тартибот органлари берган маълумотларга асосан «Корреспондент.net» хабар қилмоқда.
Маълум қилинишича, 2 январь куни Кремль мажмуининг Спасская минораси ёнида Кремль ҳудудига рухсатсиз кирмоқчи бўлган, 1985 йилда туғилган ХХР фуқароси қўлга олинди.
Хитойлик уни ушлаган полиция ходимларига Кремлда яшашлигини маълум қилган.
Қўлга олинган полиция бўлинмасига олиб келиниб, психиатр кўригидан ўтказилгач, уни шифохонага ётқизиш ҳақида қарор қабул қилинди.
Изоҳ (0)