Суриянинг кимёвий қуролдан иборат бўлган захирасини тугатиш ишлари якунланди. Бу ҳақда Кимёвий қуролни тақиқлаш ташкилоти (КҚТТ) берган маълумотларига асосан «Интерфакс» хабар қилмоқда.
Таъкидланишича, КҚТТ томонидан ёлланган Veolia компанияси АҚШнинг Техас штатидаги ўзига тегишли бўлган махсус объектда фторли водород солинган 75 та цилиндрни йўқ қилди.
«Бу иш, Сурия Араб Республикаси маълум қилган барча кимёвий қуролни йўқ қилиш жараёнининг тугаганлигини билдиради», ― дея маълум қилди КҚТТ.
Изоҳ (0)