Афғонистоннинг Мозори-Шариф шаҳридаги Ҳиндистон консуллиги ёнидаги отишма давом этмоқда. Бу ҳақда Pajhwok Afghan News агентлиги берган маълумотларга асосан «Вести.ru» хабар қилмоқда.
Отишма оқибатида беш нафар хавфсизлик кучлари ходими ва икки нафар тинч аҳоли вакили яраланди.
Ҳужум қилаётганлар гранатомёт, қўл гранаталари ва енгил қурол билан қуролланган.
Таъкидланишича, тарафлар ўртасидаги отишма Афғонистоннинг футбол бўйича миллий терма жамоаси Ҳиндистон терма жамоаси билан бўлган учрашувда ютқазгандан (1:2) кейин 3 январь куни соат 21:30 дан кейин бошланган. Отишма 12 соатдан буён давом этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Афғонистонда номаълум жангарилар Мозори-Шариф шаҳридаги Ҳиндисон консулхонасига ҳужум қилгани хабар берилган эди.
Изоҳ (0)