Исломобод Покистоннинг чегараси яқинидаги Ҳиндистон авиация базасига ҳужум уюштирган террорчиларни қоралаб чиқди. Бу ҳақда «РИА Новости» берган маълумотларга асосан «Ведомости» хабар қилмоқда.
Покистон Ташқи ишлар вазирлигининг баёнотида «Покистон Ҳиндистоннинг Патханкотида уюштирилган ва кўплаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлган терактни қоралайди. Биз Ҳиндистон ҳукумати ва халқига, қурбон бўлганларнинг оилаларига чин юракдан ҳамдардлигимизни билдирамиз ва зарар кўрганларнинг тезда соғайиб кетишига тилакдошмиз», ― дея маълум қилинди.
Шунингдек, таъкидланишича, Исломобод Ҳиндистон ва ҳудуднинг бошқа мамлакатлари билан терроризмни бартараф қилишга қаратилган умумий курашда ҳамкорлик қилиш тарафдори эканлигини билдиради.
Эслатиб ўтамиз, Ҳиндистоннинг шимолидаги авиабазага ҳужум уюштирган жангарилар, уларни сиқиб чиқаришга қаратилган ва 14 соат давом этган операция натижасида йўқ қилинди.
Изоҳ (0)