Жазоир ҳукуматининг мудофаа қўшини ва хавфсизлик кучлари томонидан 2015 йил давомида 157 нафар террорчи, шу жумладан, 10 нафар гуруҳ бошлиғи йўқ қилинди. Бу ҳақда мамлакат мудофаа вазирлиги берган маълумотларга асосан «ТАСС» хабар қилмоқда.
Таъкидланишича, террорчиларни бартараф қилиш бўйича барча тадбирлар, террорчи гуруҳларнинг қолдиқларига қарши курашиш чораларини кучайтириш, мамлакат хавфсизлиги ва барқарорлигига таҳдид солиши мумкин бўлган ҳар қандай хавф-хатарга тайёр бўлиш мақсадида доимий ҳушёрлик ва тезкор тайёргарликни таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар доирасида амалга оширилди.Бундан ташқари, Жазоир ҳукумати армияси ва хавфсизлик кучларининг ўзаро келишилган ҳаракати ва ҳамкорликда уюштирган операциялари давомида юзлаб автомат, пулемёт, милтиқ, гранатомёт, оптик нишонли сойли милтиқ, шунингдек, қўлбола бомба, граната ва замбарак ўқидан ясалган 1,2 мингдан зиёд портловчи мосламадан иборат бўлган террорчиларнинг қурол-яроғ захираси қўлга олинганлиги маълум қилинди.
Изоҳ (0)