Германиянинг Падерборн шаҳрида юз берган оммавий йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида камида бир киши ҳалок бўлди, 66 киши жабрланди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар беради.
Osnabruecker Zeitung нашрининг маълум қилишича, ҳодисада 24 та автомобиль тўқнашиб кетган. Дастлабки маълумотларга қараганда, автоҳалокатга кутилмаган туман сабаб бўлган. Деярли кўриб бўлмайдиган об-ҳаво шароитида баъзи ҳайдовчиларнинг кутилмаганда тормозни босиши ЙТҲни келтириб чиқарди.
ЙТҲ оқибатида 79 ёшли эркак қурбон бўлди. Автойўлдаги ҳаракат маҳаллий вақт бўйича 1:00 дан эрталабгача ёпиб қўйилди.
Изоҳ (0)