Финляндия президенти Саули Ниинисте ўзининг Янги йилга бағишланган мурожаатида, мамлакат фақат уруш ва таъқиблардан қутулиш учун қочиб келган муҳожирларга ёрдам бера олиши мумкинлигини маълум қилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар қилмоқда.
«Бизда мисли кўрилмаган ҳолат юзага келмоқда. Ярим йил ичида 30 мингдан ортиқ муҳожир мамлакатимизга кириб келди ва яна келишда давом этмоқда. Уларнинг айримлари хавф-хатардан қочиб келган бўлса, бошқалари яхши ҳаётни излаб келган. Иккала сабаб ҳам табиий ҳол», ― деди президент.
Таъкидланишича, Финляндияга келаётган муҳожирларнинг ҳаммаси ҳам «яхши ният» билан келмай, улар орасида «террорчилик ўтмиш»га эга бўлган шахслар ҳам бор. Бундай ҳолат эса, маҳаллий аҳолини барча келгиндиларга нисбатан шубҳа билан қарашга мажбур қилмоқда.
Изоҳ (0)