Жанубий Хитойнинг Гуандун провинциясидаги Шэньчжэнь шаҳрида Осиёдаги энг катта ер ости темирйўл вокзали очилди. Бу ҳақда «Синьхуа» агентлиги берган маълумотларга асосан «ТАСС» хабар қилмоқда.
Янги вокзалга ― Футян тезюрар темирйўл вокзали дея расмий ном берилди. Вокзалнинг умумий майдони 147 минг квадрат километрга яқин бўлиб, уни таққослаганда 21 та футбол майдонига тенг. Станция ер остига уч қаватга тушган.
Вокзални бошқарувчи Guangzhou Railway Corporation компаниясининг таъкидлашича, вокзалнинг кутиш залларида уч мингга яқин йўловчи қўлайлик билан жойлашиши мумкин.
Янги станция Гуанчжоу маъмурий маркази ва Гонконг ўртасида қатнайдиган тесюрар поездларга хизмат кўрсатади.
Изоҳ (0)