Туркия бош вазири Аҳмет Давутўғли Россиянинг Су-24 русумли ҳарбий самолётига ҳужум қилишга буйруқ бермаганлигини баён қилди. Бу ҳақда NTV телеканали берган маълумотларга асосан «Газета.ru» хабар қилмоқда.
«Мен бу самолётни уриб туширишга буйруқ бермаганман. Менга 17 сония ичида ҳам мурожаат қилиниб, ҳам мен бу каби буйруқ беришга улгуришим мумкинми? Йўқ, бунинг иложи йўқ. Бош вазир таҳдидларга жавоб бериш қоидаларини кучга кириши ҳақида буйруқ беради, холос», ― деди Давутўғли.
Давутўғлининг таъкидлашича, ҳодиса содир бўлишидан икки кун олдин бош штаб ушбу қоидаларни қўллаш ваколатини Туркия Ҳарбий-ҳаво кучларига берган эди.
Изоҳ (0)