Камида 300 минг нафар киши Сингапурнинг тарихий ва ишбилармон кварталларининг чиройли манзараси намоён бўладиган Марина бей кўрфазида уюштириладиган Янги йилни қутлаш тантаналарида иштирок этмоқчи. Бу ҳақда «ТАСС» хабар қилмоқда.
Янги йил тантаналарининг энг қизғин палласида, саккиз дақиқали мушакбозлик уюштирилиб, ташкилотчиларнинг таъкидлашича, мушаклар илк маротаба кўрфаз ҳудудини тўлиқ қуршаб олади.Шу билан бир вақтда, Сингапурнинг энг эътиборли жойи ҳисобланадиган Fullerton меҳмонхонасининг олдидаги майдонда кечқурун нурли шоу бўлиб ўтади. Бундан ташқари, Янги йил бозори ишга тушади.
Изоҳ (0)