Париж расмийлари хавфсизлик чораларини таъминлаш мақсадида, анъанавий мушакбозликни бекор қилиб, байрам тадбирларини қисқартиришга қарор қилди. Бу ҳақда Reuters берган маълумотларга асосан «Корреспондент.net» хабар қилмоқда.
«Биз Янги йилни вазминлик ва якдиллик билан кутиб олишга қарор қилдик», ― деди Париж мэри Анн Идальго.
Таъкидланишича, сайёҳлар Парижнинг диққатга сазовор бўлган жойлари ва кўчаларида илгаригидек бўлиши мумкин, лекин бу йилда улар кенг кўламли байрамона намойиш ва мушакбозликни кўрмайди.
Бундан ташқари, спиртли ичимликнинг савдоси чекланади.
Изоҳ (0)