Қирғизистон «НТС» телеканалининг оператори машина уриб кетиши оқибатида ҳалок бўлди. Бу ҳақда K-News хабар беради.
Гувоҳларнинг сўзларига қараганда, Т.Сатилганова номидаги Қирғизистон миллий филармонияси ҳудудида автомобиль йўл ўртасида турган эркакни уриб кетган.
Ҳалок бўлган одам «НТС» телеканалининг оператори Жоомарт Асанбеков эканлиги аниқланди. Йигит икки томонга ҳаракатланувчи йўл ўртасида туриб, камера ёрдамида тасвирга олаётганда, унинг қарама-қаршисидан машина чиқиб келган.
Оператор воқеа жойида ҳалок бўлди. Ҳайдовчи қўлга олинди. Ҳодиса тафсилотлари аниқлаштирилмоқда.
Изоҳ (0)