Йил якунида Forbes журнали анъанага кўра, Голливуднинг энг фойда келтирмайдиган актёрлари рўйхатини эълон қилди. Унда Жонни Депп етакчилик қилмоқда, деб хабар беради «Tvkultura.ru».
Статистикага кўра, 2015 йилда актёр унга сарфланган ҳар бир доллар учун бор-йўғи 20 сент фойда келтирган. Актёрнинг рейтингда биринчи ўринни эгаллашига «Мордекай» фильми сабаб бўлди. Фильм бюджети 60 миллион долларни ташкил этгани ҳолда, у 47 миллион доллар даромад келтирди. Шунингдек, «Устунлик» фильми унга сарфланган маблағдан (100 миллион доллар) бор-йўғи уч миллион доллар ортиқ фойда келтирди.
Иккинчи ўриндан Дензель Вашингтон жой олди. Унинг омадсиз деб топилишига «Буюк тенглагич» фильми сабаб бўлди.
Фойда келтирмайдиган актёрлар учлигини Уилл Феррелл якунлайди.
Шунингдек, рўйхатга Уилл Смит, Том Круз ва Бред Питт ҳам киритилди.
Изоҳ (0)