Ҳиндистон разведкаси Янги йил арафаси ва ундан кейинги байрамлар вақтида мамлакат ҳудудида террорчилик ҳаракатлари содир этилиши хавфи тўғрисида огоҳлантирди. Бу ҳақда India Today журнали маълумотига таяниб, «ТАСС» хабар беради.
Нашрнинг маълум қилишича, Покистоннинг «Лашкар-э-Тайба» террорчилик гуруҳининг 20 га яқин аъзоси Ҳиндистонга кириб келган бўлиши мумкин.
Жангарилар гўёки Ҳиндистон бош вазири Нарендра Модига ҳужум қилишни режалаштирмоқда. Хавф остида бўлган объектлар қаторига мамлакат парламенти, қуруқликдаги қўшинлар штаб-квартираси ва атом электр станцияси киритилган.
Огоҳлантириш муносабати билан Ҳиндистоннинг бир қатор туманларида хавфсизликнинг кучайтирилган чоралари жорий этилган. Бундан ташқари, разведка мамлакат бўйлаб одамлар кўп тўпланувчи жойларда тартиб қўриқчилари сонини оширишни тавсия қилган.
Изоҳ (0)