Халқаро спорт нашрлари ассоциацияси 2015 йилнинг энг яхши спортчилари ва жамоалари номини эълон қилди. Бу ҳақда «Sports.uz» хабар беради.
Ассоциация журналистлари томонидан ўтказилган сўровнома натижасига кўра, эркаклар орасида Усейн Болт йилнинг энг яхши спортчиси деб топилди. Ямайкалик атлет сўровномада дунёнинг биринчи ракеткаси Новак Жокович ва «Барселона» ҳужумчиси Лионель Мессини ортда қолдирди.
2015 йилнинг энг яхши жамоаси «Барселона» бўлди. Йил давомида 5 та совринни қўлга киритган каталонияликлар регби бўйича Жаҳон чемпионига айланган Янги Зеландия терма жамоаси ва МБА ғолиби «Голден Стейт» клубини ортда қолдирди.
Аёллар орасида америкалик Серена Уильямс тенгсиз деб топилди. Иккинчи ва учинчи ўринлар енгил атлетикачилар Гензебе Дибаба ва Дафна Схипперсга насиб қилди. Ушбу овоз бериш жараёнида дунёнинг 91 давлатидан спорт журналистлари иштирок этди.
Изоҳ (0)