Уганда ҳудудида жойлашган Виктория кўлида Рождество таътиллари давомида камида 13 киши чўкиб кетди. Ушбу даврда сув ҳавзасида кучли тўлқинлар қайд этилди, деб хабар беради «РИА Новости».
«Ҳалок бўлганлар асосан ёш йигитлар бўлган. Улар кучли тўлқин кўтарилганда кўлда сузаётган бўлган», — дейди Уганда пойтахти полицияси вакили Патрик Оняно.
Таъкидланишича, Виктория кўлида бахтсиз ҳодисалар тез-тез содир бўлиб туради. Бироқ бир ҳодисанинг ўзида шунча одамнинг ҳалок бўлиш ҳолати биринчи марта қайд этилди.
«Биринчи марта бу каби катта сонлар қайд этилмоқда. Бунгача бир ёки икки кишининг ҳалок бўлиши билан боғлиқ алоҳида ҳолатлар юз берган», — деб таъкидлади Оняно.
Изоҳ (0)