Суриянинг жангарилар билан қуршаб олинган икки аҳоли пунктидан эвакуация қилинган тинч аҳоли Туркия ва Ливан билан чегарадан ўтди. Бу ҳақда Reuters маълумотига таяниб, «Газета.ru» хабар беради.
Тез ёрдам машиналари ва автобусларда камида 450 нафар тинч аҳоли ва яраланган жангарилар олиб чиқилди. Жангариларнинг айнан қайси гуруҳга тегишли эканлиги маълум қилинмади.
Бундан ташқари, агентликнинг маълум қилишича, ҳозирги пайтда 125 нафардан ортиқ жангари исёнчилар томонидан эгаллаб олинган Забадани шаҳридан Туркияга борувчи самолётга чиқиш учун Байрутга йўл олган. Шу билан бирга, Сурия шимоли-ғарбидаги шия аҳолисининг 330 нафарга яқин вакили Туркиянинг Хатай шаҳрига йўл олмоқда. Улар у ердан самолёт ёрдамида Байрутга етиб олади.
Тинч аҳолини эвакуация қилиш тўғрисида Сурия армиясининг террорчилик гуруҳлари билан БМТ кўмагидаги музокаралари бир неча ой аввал бошланган эди.
Изоҳ (0)