Покистонда террорчилик ва қотилликка алоқадорлиги учун ҳукм қилинган тўрт нафар маҳбус қатл этилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар беради.
Жиноятчиларга нисбатан ҳукм ҳарбий суд томонидан чиқарилган эди. Улар Покистоннинг Хайбер-Пахтунхва вилоятидаги Кохат шаҳри қамоқхонасида осиш орқали қатл этилди.
Идоралараро ҳарбий матбуот хизматининг маълум қилишича, маҳкумлар қотиллик, худкушлар иштирокидаги терактлар, гаров пули олиш мақсадида одам ўғирлаш ва террорчилик ташкилотларини молиялаштиришда айбланган.
Изоҳ (0)