Германия Федерал республикасининг канцлери Ангела Меркель турмуш ўртоғи Йоахим Зауэр билан таътилни ўтказиш учун Швейцария Альпларига йўл олди. Бу ҳақда Bild нашри маълумотига таяниб, «РИА Новости» хабар беради.
Декабрь ойига хос бўлмаган илиқ ҳаво ва қорнинг йўқлигига қарамасдан, у ўз одатини ўзгартирмади.
Меркель ҳар йили Рождество байрамини Граубюнден кантонидаги Понтрезина тоғ курортида ўтказади. Эр-хотин «Швайцер хоф» меҳмонхонасида тўхтайди. Bild газетасининг маълум қилишича, бу йил ҳатто тоғларда ҳам деярли қор йўқлиги сабабли канцлер турмуш ўртоғи билан кўп сайр қилди. Саёҳат йўналишини Зауэр танлади.
Улар тоғ сўқмоқлари бўйлаб ёлғиз сайр қилмади. Уларни доим немис тансоқчиси ва швейцариялик полициячи қўриқлаб борди. Ҳозирги пайтда Меркель Берлинга қайтиб келди ва фуқароларига янги йил тилакларини ёзмоқда.
Изоҳ (0)