Мексикада номаълум шахслар «Фамилия Мичоакана» наркокартели асосчиси Карлос Росалес Мендосани ўлдирди. Сил одам лақаби билан машҳур 53 ёшли жиноятчининг жасади қийнаш аломатлари ва ўқ жароҳатлари билан Мичоакан штатининг Санта-Касильда туманидан топилди. Бу ҳақда ушбу ҳудуд прокуратурасининг маълумотига таяниб, «ТАСС» хабар беради.
Росалес Мендосанинг жасади билан бирга яна уч кишининг жасади топилган. Уларнинг шахси ҳали аниқлаштирилмаган. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар қотиллик юзасидан суриштирув ишларини бошлади.
Назорат бошқармасининг хабарида маълум қилинишича, Мендосанинг жасадини унинг қариндошлари таниган, шунингдек, улар кўмиш учун жасадни беришни сўраган.
Изоҳ (0)