Куба оролининг жануби-шарқидаги Сантяго-де-Куба провинциясида иккита юк ташувчи автомашинанинг тўқнашуви оқибатида камида 13 киши ҳалок бўлиб, яна 34 киши тан жароҳати олди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар қилмоқда.
Йўловчи ташиб кетаётган иккита юк ташувчи автотранспорт воситаси иштирокидаги автоҳалокат Гавана шаҳридан 870 километр узоқликда содир бўлди. Ҳалокат оқибатида етти нафар аёл, беш нафар эркак ва бир нафар вояга етмаган қиз қурбон бўлди.
Бундан ташқари, 34 нафар жароҳат олганларнинг орасида беш кишининг аҳволи оғир эканлиги таъкидланмоқда.
Полиция автоҳалокат сабабларини аниқлаш мақсадида воқеа содир бўлган жойга етиб келди.
Изоҳ (0)