Россиялик миллиардер Роман Абрамович Исроилнинг BlindSpot мессенжерига инвестиция киритди. Бу ҳақда Исроилнинг Globes online портали маълумотига таяниб, «РБК» хабар беради.
Нашрнинг маълум қилишича, жорий йилнинг баҳоридаёқ Абрамович инвестиция киритишда етакчилик қилган эди. Натижаларга кўра, мессенжер ишлаб чиқувчиларига 35 миллион доллар миқдорида инвестиция жалб этилган.
Абрамовичдан ташқари, BlindSpot мессенжерига ўз маблағларини Tiesto дижейлари, Дэвид Гетта, ABBA продюсери Бенни Андерссон каби шоу бизнес юлдузлари ҳам киритди.
BlindSpot Shellanoo Group технология компанияси томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, интерактив мобил дастурлар ва интернет хизматларга ихтисослашган.
Изоҳ (0)