«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси йилнинг энг яхши футболчиси сифатида Globe Soccer Awards совринини қўлга киритганидан кейин ўз фикрларини баён этди. Бу ҳақда «Stadion.uz» хабар қилмоқда.
«Бу ерда эканлигимдан хурсандман. Совринни қўлга киритиш ёқимли. Аммо яна такрорлаб ўтаман, мен учун энг муҳими ― бу жамоавий ютуқлар», ― деди Месси.
Шунингдек, Месси йил давомида энг яхши вазиятни ажратиб кўрсатиш қийинлигини, бутун мавсум ажойиб тарзда ўтганлигини ва уни умрбод хотирасида сақлаб қолишини маълум қилди.
Изоҳ (0)