Жанубий Африка Республикасининг Кейптаун ҳудудида юзага келган ўрмон ёнғинлари оқибатида тўққиз киши ҳалок бўлиб, яна минглаб киши уйидан маҳрум бўлди. Бу ҳақда News24 берган маълумотларга асосан «ТАСС» хабар қилмоқда.
Маълум қилинишича, ёнғин туфайли Кейптауннинг марказида бўлган Тафелберг тоғининг атрофидаги Мфулени, Фрейхронд, Имизамо Йету ва Мандела Парк туманларидаги кўплаб уй-жойлар ёниб кетди.
Мамлакатда юзага келган иссиқ ва шамолли об-ҳаво ёнғиннинг авж олиб кетишига сабабчи бўлмоқда. Синоптикларнинг маълум қилишича, бошланаётган ёз фасли ЖАР ва Африканинг жанубий мамлакатларида қирғоқчил бўлиши кутилмоқда. Дарё, кўл ва сув омборлари саёзлашиб кетиб, шаҳарларда электр энергияси ва сувнинг мунтазам равишда ўчирилиши кузатилмоқда.
Кейптауннинг ён атрофидаги ҳудудлар бир-бири билан қўшилиб кетадиган икки океан ― Атлантика ва Ҳинд океанлари томонидан доим эсиб турадиган шамолнинг таъсирида бўлганлиги сабабли, бу жойлар, одатда, энг кўп зарар кўради. Ҳавонинг нисбатан баланд бўлмаган 35 даражагача кўтарилиши эса нафасни қайтарадиган даражада иссиқ бўлади.
Изоҳ (0)