Жанубий Корея денгиз пиёда қўшинлари қўмондони, генерал-лейтенант Ли Сан Хун Сариқ денгиздаги икки орол орасида, КХДР ва Жанубий Корея ўртасидаги низоли чегара чизиғи ҳудудида жанговар шайликни сақлаб туришга буйруқ берди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар қилмоқда.
Маълум қилинишича, генерал Корея Республикаси денгиз пиёда қўшинларининг бўлинмалари жойлашган ва Пхеньян томонидан тан олинмайдиган «шимолий ажратувчи чизиқ» ҳудудидаги Мальдо ва Удо оролларига ташриф буюрди.
Ли Сан Хун десантчиларга мурожаат қилиб, уларни «фронт чизиғидаги энг оғир нуқтада хизмат қилишдан мағрурланишга» ва «денгиз пиёда қўшинларининг жанговарлик қобилияти ва бирдамлигини энг юқори даражада сақлашга» чақирди.
Эслатиб ўтамиз, Шимолий Кореянинг Кэсон шаҳрида 11—12 декабрь кунлари бўлиб ўтган КХДР ва Жанубий Корея ўртасидаги музокаралар натижасиз якунланган эди.
Изоҳ (0)