Профессионал теннисчиларнинг ҳафталик янги рейтинги эълон қилинди. Ушбу рейтинг жорий 2015 йил ҳисобидан якунийси эди. Ўзбекистоннинг биринчи рақамли теннисчиси Денис Истомин ўтган ҳафтадаги ўрнини сақлаб қолди - 61. Бу ҳақда «Оламспорт» хабар беради.
Ўзбекистоннинг иккинчи рақамли теннисчи Фаррух Дўстов ҳам Истомин каби ўз ўрнида қолди. Фақат у Денисдан роппа-роса 100 поғона пастда жойлашган - 161-ўрин.
Дунё теннисчилари рейтингида эса ҳамон катта фарқ билан сербиялик Новак Жокович етакчилик қилмоқда. Кучли ўнталикда ҳеч қандай ўзгариш кузатилмади. Теннис юлдузлари ўтган ҳафтадаги ўринларини сақлаб қолди.
ATR рейтинги:
1. (1) Новак Жокович (Сербия) - 16.585 очко
2. (2) Энди Маррей (Буюк Британия) - 8.945
3. (3) Рожер Федерер (Швейцария)- 8.265
4. (4) Стэн Вавринка (Швейцария) - 6.865
5. (5) Рафаэль Надал (Испания) - 5.230
6. (6) Томаш Бердих (Чехия) - 4.620
7. (7) Давид Феррер (Испания) - 4.305
8. (8) Кэй Нишикори (Япония) - 4.235
9. (9) Ришар Гаске (Франция) - 2.850
10. (10) Жо-Вильфрид Тсонга (Франция) - 2.635
61 (61). Денис Истомин (Ўзбекистон) 781...
161 (161). Фаррух Дўстов (Ўзбекистон) 349...
Қавс ичида теннисчиларнинг ўтган ҳафтадаги ўрни берилган.
Изоҳ (0)