Икки мингга яқин ўспирин иштирокидаги бир неча жанжалли тўқнашувлар сабаб бўлиб, полиция Кентукки штатининг Луисвилл шаҳридаги энг катта савдо марказини ёпиб қўйди. Бу ҳақда «112.ua» берган маълумотларга асосан «Сегодня.ua» хабар қилмоқда.
Полициянинг маълум қилишича, содир бўлган муштлашувларда 13 ёшдан 20 ёшгача бўлган йигитлар иштирок этган. Қурол ишлатилганлиги ҳақида ҳам хабар берилган бўлса-да, бу хабар ҳозирча ўз исботини топмади. Ҳеч ким ҳибсга олинмади. Бир неча киши енгил тан жароҳати олди.
Жанжал иштирокчиларини тинчлантириш учун полиция икки соатга яқин вақт сарфлади. Ҳозирги вақтда савдо маркази фаолиятини тиклади.
Изоҳ (0)