Хитойнинг Хунань провинциясида хитойлик мутахассислар томонидан яратилган магнит ёстиқча (маглев)да ҳаракатланувчи поезднинг йўли синов тариқасида ишга туширилди. Бу ҳақда «Синьхуа» берган маълумотларга асосан «Газета.ru» хабар қилмоқда.
Темирйўлда узунлиги 48 метр бўлган, учта бўлимдан иборат ва 363 нафар йўловчини таший оладиган поездлар қатнай бошлайди. У соатига 100 км тезлик билан ҳаракатланиши мумкин.
Темирйўлни яратиш учун бир километр йўлга 30 миллион долларга яқин маблағ сарфланди.
Эслатиб ўтамиз, Япониянинг магнит ёстиқчада ҳаракатланувчи поезди тезлик бўйича жаҳон рекордини ўрнатгани хабар қилинган эди.
Изоҳ (0)