Хитойнинг шарқида авария содир бўлган гипс конининг эгаси ўз жонига қасд қилиб, сувда ғарқ бўлди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар қилмоқда.
Авария Yurong компаниясига тегишли бўлган конда содир бўлди. Унинг раҳбари Ма Цунбо, 27 декабрь, якшанба куни ўзини кондаги қудуқлардан бирига ташлаб юбориб, чўкиб кетди.
Қутқарув ишлари давом эттирилмоқда. Жами 17 нафар кончи ҳозирга қадар ер остида.
Эслатиб ўтамиз, Шаньдундаги конда содир бўлган авария оқибатида бир киши ҳалок бўлиб, ўнлаб кончи ер остида қолиб кетган эди.
Изоҳ (0)