Францияда юзлаб муҳожирлар штурм билан Евротуннелни эгаллашга уринди. Бу ҳақда «Вести.ru» хабар беради.
Бир неча соат ичида қочоқлар лагерлардан унча катта бўлмаган гуруҳлар билан Калега етиб келди. Шундан сўнг улар туннелга қараб ҳаракатлана бошлади. Полициянинг маълум қилишича, одамлар оқими шунчалик шиддатли эдики, туннелга олиб борувчи автотрассадаги ҳаракатни вақтинча тўхтатишга тўғри келган.
Бу штурм қилишга биринчи уриниш эмас. 2015 йилнинг октябрь ойида муҳожирларнинг станцияга бостириб кириши туфайли туннель фаолияти вақтинча тўхтатилган эди.
Изоҳ (0)