26 декабрь куни Германия пойтахтидаги кўчаларнинг бирида номаълум шахслар тўрт нафар эркакка ҳужум қилганлиги оқибатида бир киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар қилмоқда.
Полициянинг маълум қилишича, яна уч киши ўқотар қурол ва пичоқдан жароҳат олди.
Ҳодиса шаҳарнинг Веддинг ҳудудида содир бўлди. Ҳужумчилар воқеа содир бўлган жойга келиб-кетишда автмашинадан фойдаланган. Уларнинг мақсади ҳозирча маълум эмас.
Воқеа тафсилотлари ўрганилмоқда.
Изоҳ (0)