Мьянманинг олтин ва нефрит конлари жойлашган ҳудудида ер кўчиши оқибатида беш киши ҳалок бўлиб, 50 киши бедарак йўқолди. Бу ҳақда Bangkok Post берган маълумотларга асосан «ТАСС» хабар қилмоқда.
«Қидирув ишларини биз эрталаб бошладик ва беш кишининг жасадини топдик. Яна 50 га яқин киши бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда», ― деди олтин ва нефрит конларининг асосий қисми жойлашган Хпакант шаҳар ҳукумати вакили.
Эслатиб ўтамиз, Мьянма шимолидаги Качин штатида ер кўчиши оқибатида камида 30 киши ҳалок бўлган эди.
Изоҳ (0)