Мексика пойтахтидаги ҳавонинг таркибида зарарли моддаларнинг мумкин бўлган миқдори сезиларли даражада ошиб кетди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар қилмоқда.
Юзага келган экологик таҳдид туфайли Мехиконинг Атроф-муҳит масалалари бўйича комиссияси тегишли огоҳлантиришни эълон қилди.
Энг оғир аҳвол шаҳарнинг шимоли-шарқида кузатилиб, бу ерда экологик хавфлиликнинг энг юқори – «қизил» даражаси эълон қилинган ва 0 дан 200 гача бўлган шкалада 155 балл кўрсаткичи берилган.
Таъкидланишича, шаҳарнинг марказида жойлашган пойабзал ишлаб чиқарувчи фабрикада юз берган ёнғин оқибатида, катта миқдордаги хомашё, эритгич ва бўёқларнинг ёниб кетганлиги, қисқа вақт ичида ҳаво сифатининг ёмонлашувига олиб келган бўлиши мумкин.
Маълум қилинишича, зарарли ҳаво массаси кун давомида мегаполиснинг шимолидан жанубига қараб секин кўча бошлайди. 26 декабрь кунига келиб, вазиятнинг яхшиланиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)