Франциянинг Корсика оролида жойлашган Аяччо шаҳрида норозилик билдирувчилар мусулмонларнинг ибодат залини ағдар-тўнтар қилиб, Қуръоннинг бир нечта нусхасини ёқиб юборди. Бу ҳақда маҳаллий полиция маълумотига таяниб, «РБК» хабар беради.
Босқинчилик давомида норозилик билдирувчилар «Араблар, кетинг!», «Бу бизнинг уйимиз» деб қичқирган.
Маҳаллий мансабдор Франсуа Лаланнанинг маълум қилишича, намойишчиларнинг кичикроқ гуруҳи ойнали эшикни синдириб, ибодат залига бостириб кирган. Бинони остин-устин қилиб, китобларнинг бир қисмини, жумладан, Қуръоннинг нусхаларини ёқиб юборди.
Франция бош вазири Мануэль Вальс босқинчиликни қоралади.
Изоҳ (0)