АҚШда собиқ президент Билл Клинтон болалигининг илк йиллари ўтган уйда ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар қилмоқда.
Маҳаллий полициянинг маълум қилишича, Арканзас штати, Хоуп шаҳридаги ушбу коттежга атайин равишда олов қўйилганлиги гумон қилинмоқда.
1917 йилда қурилган икки қаватли уй кўп йиллар давомида АҚШнинг бўлғуси 42-президентининг буваси ва бувисига тегишли бўлиб келиб, Клинтоннинг онаси анестезиолог бўлиш учун ўқишга кетганлиги сабабли, бола тарбияси билан улар шуғулланган. Клинтоннинг отаси, у туғилишидан уч ой олдин, 1946 йилда ҳалок бўлган. 1994 йилдан бошлаб, коттеж тарихий ёдгорликлар миллий рўйхатига киритилиб, унда экскурсиялар уюштирила бошланди.
«Бу уйда мен юришни ва гапиришни, ўқишни ва ибодат қилишни ўрганганман», ― деган эди Клинтон.
Таъкидланишича, ёнғин оқибатида бинога етказилган зарар жиддий эмас. Бу жиноятни ким содир этганлиги номаълум. Полициячилар маҳаллий аҳолини сўроққа тутган.
Изоҳ (0)