Непал пойтахти Катмандуда сўнгги ҳафта давомида камида 12 киши совуқдан ҳалок бўлди. Бу ҳақда The Kathmandu Post нашри берган маълумотларга асосан «РИА Новости» хабар қилмоқда.
Ҳалок бўлганларнинг аксарияти камбағал бўлиб, йўлак ва черковларда тунаб келган.
Шунингдек, 25 декабрь кунига ўтар кечаси Непалда сўнгги вақт ичидаги энг паст ― 0 даражали ҳарорат қайд этилди. Апрель ойида содир бўлган кучли зилзиладан кейин инфратузилма ва уйларнинг аксарияти вайрон бўлган эди. Мамлакатда таъмирлаш ишлари давом этаётганлигига қарамасдан, кўплаб одамлар ҳали ҳамон иситилмайдиган вақтинчалик палата лагерлари ва бошпаналарда яшаб келмоқда.
Изоҳ (0)