Руминиялик мураббий Георге Хажи таклиф қилинган иш ҳақини жуда катта деб ҳисоблаб, Қозоннинг «Рубин» футбол клубига бошчилик қилишдан бош тортди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар қилмоқда.
«Рубин» йилига тўрт миллион евро тўлаш таклифини билдирганда, «Мен бундай таклифга лойиқ эмасман», ― деди Хажи.
20-асрнинг энг яхши руминиялик футболчиси деб тан олинган 50 ёшли Хажи айни вақтда Руминиянинг «Вииторул» клубига мураббийлик қилмоқда.
Изоҳ (0)