Париждаги Руасси-Шарл де Голл халқаро аэропортида ноодатий ҳодиса содир бўлди. Марокаш элчиси Франция пойтахтидан АҚШга алмашиш чоғида VIP-залда 20 минг евросини тушириб қўйди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар беради.
Элчи пулларини тушириб қўйганлигини бироз муддатдан сўнг, яъни учиш олдидангина пайқаб қолди. Бироқ у кутиш залига қайтганда, пуллари аллақачон йўқ эди. Бу унинг ўз рейси билан учиб кетишига тўсқинлик қилмади. Марокаш элчиси Франция ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига пулларини йўқотганлиги ҳақида хабар беришга ҳам улгурди.
Видеокузатув камераларидан олинган маълумотларни таҳлил қилиш натижасида полиция марокашлик элчининг ҳақиқатан ҳам пулларини тушириб қўйганлиги ва уларни шу заҳоти аэропорт ходимларидан бири олиб қўйганлигини аниқлади. Терговчилар эркак билан учрашганда, пулларнинг анча камайиб қолганлиги аниқланди. Унинг қўлида фақат ўн минг евро қолган эди.
Ҳозирда француз полицияси қолган пулларни қидириш билан шуғулланмоқда.
Изоҳ (0)