Россия ҳудудига Туркия ва Украинадан ноқонуний олиб кирилган маҳсулотларни 2016 йилнинг 1 январидан йўқ қилишни бошлайди. Бу ҳақда «РБК» хабар беради.
«Талабларга жавоб бермайдиган ҳар қандай маҳсулот йўқ қилинади. Доим шундай бўлиб келган», — деди Россия Истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш федерал хизмати раҳбари Анна Попова.
Попова бу каби маҳсулотларнинг қай тартибда йўқ қилинишини маълум қилмади, бироқ бу масала муҳокама этилаётганлигини таъкидлади.
«Бу масала ҳал этилмоқда. Бироқ уларнинг қай тарзда йўқ қилиниши муҳим эмас, асосийси улар мамлакатга кириб келмаслиги лозим», — деди Попова.
Изоҳ (0)