Саудия Арабистони ҳудудида жойлашган Макка шаҳри, хусусан, у ердаги Каъбатуллоҳ бутун дунё мусулмонлари учун муқаддас қадамжо ҳисобланади. TravelAsk’нинг ёзишича, шаҳарга ҳар йили миллионлаб зиёратчилар ташриф буюради.
Ҳаддан ташқари гавжум жойларда, бахтга қарши, кўнгилсиз ҳодисалар ҳам юз бериб туради. Хусусан, 2015 йил сентябрида Мино водийсида юзага келган тиқилинч оқибатида, 2,1 минг киши ҳалок бўлди.
Фожиадан сўнг бу ерда фотосуратчи Аҳмад Масъуд ташриф буюриб, муқаддас шаҳарни ҳаводан суратга олди.
Тарихий манбаларга кўра, Муҳаммад (с.а.в) пайғамбар бошчилигидаги мусулмонлар Маккага 630 йилда келган. Маҳаллий аҳоли жангсиз таслим бўлган ва ислом динини қабул қилган. Шундан бери у мусулмонларнинг диний марказига айланган.
Масжидул Ҳарам — жаҳондаги энг катта масжиддир. Ислом динининг муқаддас қадамжоси — Каъба айнан шу ерда жойлашган. 2015 йилнинг 11 сентябрь куни бу ерда қурилиш крани ағдарилиши оқибатида 107 киши ҳалок бўлди.
Сурат 25 сентябрь куни олинган. Каъба атрофида кўплаб зиёратчилар тўпланган.
Каъба куб кўринишида қурилган бўлиб, масжиднинг ички ҳовлисида жойлашган.
Зиёратчилар истиқомат қилувчи чодирлар шаҳарчаси.
Бу ерда шайтонни англатувчи Устунлар жойлашган.
Устунларнинг янада узоқроқ масофадан олинган сурати. Бу суратда, шунингдек, Мино водийсида жойлашган чодирлар шаҳарчаси ҳам акс этган.
Бу жаҳондаги энг катта чодирлар шаҳарчасидир.
Минода 100 мингта чодир ўрнатилган бўлиб, унда 3 миллион нафаргача зиёратчи истиқомат қилади.
Маккадаги муқаддас қадамжолар хавфсизлик хизматлари томонидан видеокамералар воситасида кузатиб борилади.
Изоҳ (0)