«Газпром» директорлар кенгашининг аъзоси, Санкт-Петербург давлат университети профессори Валерий Мусин 22 декабрь куни вафот этди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар беради.
Валерий Абрамович Мусин фуқаролик ҳуқуқи, денгиз ҳуқуқи, халқаро хусусий ҳуқуқ, фуқаролик процесси, ташқи савдодаги ҳуқуқий муаммолар соҳалари мутахассиси сифатида Россия ва чет элда машҳурдир. У 250 дан ортиқ илмий иш, жумладан 15 та монография ва ўқув қўлланмасини чоп этган.
Валерий Мусин 1939 йилда дунёга келган. У Ҳурмат ордени, IV даражали «Ватан олдидаги хизматлари учун» ордени билан тақдирланган. Мусин «Россия Федерациясида хизмат кўрсатган фан арбоби» унвонига сазовор бўлган.
У 2008 йилда Россия Фанлар академияси аъзолигига сайланган. 2009 йилда Мусин «Газпром» директорлар кенгашига мустақил директор сифатида аъзо бўлган.
Россия президенти Владимир Путин ва бош вазир Дмитрий Медведев Валерий Мусиннинг талабалари бўлган.
Изоҳ (0)