Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги коллегиясининг 22 декабрь кунги йиғилишида вазирлик тизими саккизта идорасининг янги раҳбарлари таништирилди. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар беради.
Янги раҳбарларни соғлиқни сақлаш вазири Анвар Алимов таништирди.
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг даволаш ва профилактик ёрдам кўрсатиш бош бошқармаси раҳбарлигига Шуҳрат Нишонов, Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бош бошқармаси раҳбари этиб Марат Содиқов, вазирликнинг Назорат инспекцияси раҳбари лавозимига Абдували Агзамов тайинланди.
Республика суд-тиббий экспертизаси раҳбарлигига Алишер Искандаров, Ўрта тиббиёт ва доришунос ходимлар малакасини ошириш ва ихтисослаштириш маркази директорлигига Лола Мусажонова тайинланди.
Абдушукур Содиқов Андижон давлат тиббиёт институтининг ректорлигига, Ҳасан Маматқулов Тошкент тиббиёт академиясининг Фарғона филиали ректорлигига, Қаҳрамон Ҳаитов Тошкент педиатрия тиббиёт институти ўқув ишлари бўйича проректорлигига тайинланди.
Изоҳ (0)