Россия Федерацияси Марказий банки 23 декабрь куни Қрим яриморолининг Россияга қўшилганлигига бағишлаб 100 рубль қийматидаги эсдалик банкнотасини муомалага чиқарди. Бу ҳақда Meduza хабар қилмоқда.
Маълум қилинишича, жами 20 миллион рублни ташкил қиладиган қийматда чиқариладиган банкнотанинг бир тарафи федерал аҳамиятга эга бўлган Севастополь шаҳрига, иккинчи юзаси эса Қрим Республикасига бағишланган.
Қримга бағишланган юзада «Қалдирғоч уяси» қалъаси акс эттирилган. Иккинчи юзада Иван Айвазовскийнинг «Россиянинг эскадра қўшини Севастополдаги рейдда» картинасидан бир парча келтирилиб, Севастополь қўлтиғида чўкиб кетган кемаларга бағишланган ёдгорлик мажмуи акс эттирилган. Ҳар икки тасвир тик йўналишда чизилган.
Изоҳ (0)