Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков Москва АҚШнинг Россияга қарши санкциялар масаласини таҳлил қилиб, жавоб чораларини ишлаб чиқишини маълум қилди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар беради.
Песков, шунингдек, АҚШ санкциялар рўйхатининг кенгайтирилиши Россияга нисбатан мантиққа зид ва дўстона бўлмаган муносабатнинг давоми эканлигини айтиб ўтди.
«Табиийки, бу масалада соғлом фикр, ўзаро алоқага бўлган талаб ва ҳамкорликни кучайтириш ўрнига Вашингтоннинг замон талабларига кескин қарама-қарши бўлган бу каби йўналишни танлаши юзасидан фақат пушаймон изҳор қилиш мумкин», — деди Песков.
Матбуот котиби жавоб чоралари қабул қилинадиган муддатга аниқлик киритмади.
Эслатиб ўтамиз, АҚШнинг Россиядаги элчихонаси матбуот котиби Уильям Стивенс Вашингтон Россия юридик ва жисмоний шахсларининг санкциявий рўйхатини кенгайтирмаганлиги, фақат аввалгисига аниқлик киритганлигини маълум қилди.
Изоҳ (0)